Учрашувда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Абдувоҳид Жалилов, ИИВ Академияси ўқитувчилари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари, туман сектор раҳбарлар, Адлия бошқармаси, тааллуқли корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳамда маҳаллаларда "еттилик" вакиллари иштирок этди.
Бунда, мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ташкилий, профилактика, содир этиладиган қонунбузарликларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида тушунчалар берилди.
Шунингдек, маҳалларда фаолият олиб борувчи "еттилик" вакилларининг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда аҳолининг мавжуд муаммоларини биргаликда ҳал этиш, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш орқали пировардида жиноятчиликка барҳам бериш юзасидан топшириқлар берилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: