Вобкент туманида жиноят фош этилиб, ўғирланган қорамол эгасига қайтарилди.
Вобкент тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра жорий йилнинг 29 июнь куни соат 21:00 дан 30 июнь куни соат 04:30 га қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс Латифсобунгар маҳалласидаги фермер хўжалиги дала майдонида қаровсиз қолдирилган фуқаро Ш.Ғ.га тегишли бозор баҳоси 3.500.000 сўмлик бир бош қорамолини яширин равишда талон-торож қилиб, жабрланувчига моддий зарар етказган ҳолда ўғирлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари даваомида ушбу жиноятни, Вобкент тумани Кулолчи маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган Ғ.Ғ. исмли шахс содир қилганлиги фош этилиб, ўғирланган қорамол Бухоро туманининг Шехонча маҳалласидан топилиб, ашёвий далил сифатида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди ва эгасига қайтарилди.
Ҳозирги кунда фуқаро Ғ.Ғ. жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унинг вилоятимиз ҳудудида содир этилиб фош этилмасдан қолган шу ва бошқа турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.