Вояга етмаган йигит ва қизлар уларга кўрсатилган ижтимоий ёрдамдан мамнун.
Бухоро вилояти ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим масъул ходимлари томонидан қаровсиз ва назоратсиз қолганлиги, тарбиясидаги салбий ўзгаришлар туфайли вилоят ИИБга қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган вояга етмаган йигит ва қиз болалар билан доимий равишда профилактик суҳбатлар ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги учрашувда Марказда сақланаётган олти нафар болаларнинг ижтимоий муаммолари, оилавий аҳволи ва бошқа масалалалари ўрганилди.
Суҳбат давомида қиз болалардан бир нафари бухгалтерия соҳасига қизиқиши борлиги сабабли, коллежда ўқиш истагини билдирди. Шунингдек, қолган икки нафар қиз болаларнинг оилавий аҳволи инобатга олиниб, махсус ихтисослаштирилган таълим муассасасига жойлаштириш белгиланди.
3 нафар йигит болалар Марказга тунги вақтда қаровсиз ва назоратсиз юрганликлари учун олиб келинганлиги аниқланиб, уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, ушбу болаларнинг таълим тарбияси билан астойдил шуғулланиш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Таъкидлаш лозим, бу болаларнинг тақдири уларнинг айби билан бу ҳолга келиб қолган эмас, ота-оналарнинг ўйламай босган қадамлари, оилавий носоғлом муҳит ва ёш фарзанднинг нормал ўсишига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа сабабларга кўра шундай вазиятга тушиб қолишган.
Юртимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсатининг туб замирида ҳам айнан ана шундай ижтимоий муаммоли ёшларни тўғри йўлга бошлаш, улар учун муносиб шарт-шароитларни яратиб бериш ётибди.
Шу сабабли, Марказга тушиб қолган бу тоифа вояга етмаган ёшлар билан доимий равишда профилактик ишлар олиб борилиб, уларнинг муаммоларрини бартараф этиш борасида қатор манзилли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.