2 Март 2023 йил
2000
Вояга етмаган қизни фоҳишаликка ундаган аёл қўлга олинди
Бухоро тумани Саховат маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган Н.М. исмли аёл жорий йилнинг 15 феврал куни Когон тумани Туткунда қишлоғида яшовчи 2006 йилда туғилган вояга етмаган қизни турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга жалб қилган ҳолда мижоз сифатида келган фуқародан 1.100.000 сўм пулларни олиб, фоҳишахона ташкил қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 131-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.