8 Феврал 2021 йил 657

YOUTUBE ижтимоий тармоғидаги “Ҳақиқат излаб“ каналида " БУХОРО ВИЛОЯТ ИИБ ХУЗУРИДАГИ ТЕРГОВ БОШҚАРМАСИ ТЕРГОВЧИСИ ТЎЛҚИН ХОТАМОВНИНГ ТЕРГОВИДАН НОРОЗИМАН” сарлавҳаси остида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан расмий маълумот

Мазкур видеомурожаат Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, 2020 йил 2 ноябрь куни мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.И.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, 2020 йил 5 ноябрда М.И.га, 2020 йил 11 ноябрда эса У.М. исмли унинг жиноий шеригига нисбатан ЖКнинг айнан шу моддалари билан айб эълон қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Тергов жараёнида айбланувчиларнинг айблари - уларнинг ўз айбларига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатмалари, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, юзлаштириш тергов ҳаракатлари, олинган ашёвий далилар, видеотасвирлар орқали тўлиқ тасдиқланган.

Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, жорий йилнинг 5 февраль куни жиноят ишини суд муҳокамасига юбориш масаласини ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-моддаси тартибида Бухоро вилояти прокуратурасига юборилган.

Text to speech