9 Ноябр 2020 йил 574

Жиноят ишида айбланувчи сифатида қамоққа олиниб, тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахснинг яна бир жинояти фош этилди.

Бухоро шаҳар Ҳавзи Бодом кўчасида яшовчи, 2001 йилда туғилган муқаддам бир неча бор Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддасида назарда тутилган ўғирлик жиноятини содир қилганлиги учун судланиб чиққан бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яна қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб, автомашиналардан ўғирлик қилишни ўзига касб қилиб олган, ҳозирги кунда янги бир ўғирлик жинояти учун Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасида сақланаётган хавфли рецидив жиноятчи И.М. билан олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида, у яна бир жиноятни содир қилганлиги тан олиб кўрсатма берган.

Гап шундаки, 2020 йил 24 октябрь куни Жондор тумани Занги МФЙ Шода қишлоғида яшовчи, 1985 йилда туғилган З.Б. ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат тахминан 15:30 дан 18:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорининг гуруч расталари жойлашган ҳудудида бўлган унга тегишли “Дамас” русумли автомашинанинг эшиги ойнаси очиқ қолдирилганлигидан фойдаланиб, автомашина салонидаги кўк рангли курткаси ички чўнтагидан 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни яширин равишда ўғирлаб кетганлиги билдирган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноятда гумон қилинаётган И.М. ушбу жиноятни ҳам содир қилганлигини тан олиб кўрсатма берган, унинг кўрсатмалари “кўрсатмаларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш” тергов ҳаракати, экспертиза хулосаси ва гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тўла ўз тасдиғини топган.

Ҳозирги кунда унга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Text to speech