22 Декабр 2020 йил 565

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган маҳаллабай ишлаш тизимини ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ишчи гуруҳи Хоразм вилоятига сафар уюштирди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига қилган сафари чоғида, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллабай ишлаш тизимини тадбиқ этиш бўйича берган топшириқлари ижросини таминлаш мақсадида, Хоразм вилоятининг маҳаллаларида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоатчилик билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ва яратилган маҳаллабай ишлаш тизимининг афзалликларини ўрганиш, тажриба алмашиш ва ушбу маҳаллабай ишлаш тизимини келгусида Бухоро вилояти маҳаллаларида ҳам татбиқ этиш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бир гуруҳ масъул ходимлари жорий йилнинг 22 декабрь куни Хоразм вилоятига сафар уюштирди.

Сафар давомида масъуллар, Хоразм вилояти Урганч тумани Оёқбоғ маҳаласида бўлиб, ушбу маҳалла мисолида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлаш тизими, унинг афзалликлари, норматив ҳужжатларни тайёрлаш, маълумотларни жамлаш, умумлаштириш ва мониторинг қилиш масалаларини  бирма-бир кўздан кечириб, амалиётда мазкур тизимнинг ишлаш самарадорлиги, келгусида кутилаётган натижалар прогнози билан ҳам танишдилар.

Хоразмлик ҳамкасблар билан ўтказилган ишчи учрашув жараёнида масъулларимиз Бухоро вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни амалга ошириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар билан ҳам ўртоқлашдилар.

Ҳар икки томон учун ҳар томонлама фойдали, мунозара ва фикр алмашинувларга бой бўлган ташрифдан сўнг, ишчи гуруҳ томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган амалий тадбирлар юзасидан бир қатор таклифлар тайёрланди.

Text to speech