14 Ноябр 2020 йил 432

Жондор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қидирувда бўлган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди

2020 йил 12 ноябрь куни Бухоро вилояти Жондор тумани Ички ишлар бўлими Жиноят қидирув хизмати тезкор ходимлари томонидан ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, суд органларидан яшириниб юрганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Жондор тумани суди томонидан 2020 йил 3 ноябрь кунидан бери қидирув эълон қилинган, Жондор тумани Эроншо қишлоғида рўйхатда турувчи, 1990 йилда туғилган А.Т. Тошкент шаҳри худудида аниқланиб, қўлга олинган ва Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Text to speech