12 Октябр 2020 йил 623

ЖОНДОР ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ТУҒРУҚ КОМПЛЕКСИДА “ЧАҚАЛОҚ САВДОСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ” БОРАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

2020 йилнинг 12 октябрь куни Жондор туман Тиббиёт бирлашмасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, туман хокимлиги,  маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими хамда туман тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ҳамширалари иштирокида янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун моҳияти ҳамда “Чақалоқ савдосини олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда ҳозирги кунда Республика худудида чақалоқ савдоси жиноятларини олдини олиш юзасидан соҳа вакиллари бирдек масъул эканлиги, шунингдек, касалхоналарда туғилган  янги чақалоқларни айрим ғараз ва паст ниятларда оналар ёки бошқа шахслар томонидан сотиш ёки бериб юбориш ҳолатлари кузатилаётганлиги, бу борада олиб борилаётган бир қатор тарғибот тадбирларига қарамасдан ҳали ҳануз Республиканинг турли ҳудудларида чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилаётганлиги таъкидланиб, бу турдаги жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланаётганлиги, шунингдек бундай жиноятларни содир этишга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилаётганлиги айтиб ўтилди.

Ҳозирги кунда туман худудида чақалоқлар савдосини олдини олиш, ушбу жирканч иллатга барҳам бериш, никоҳсиз туғилаётган болаларни сотиш ва бошқа ғаразли ниятларда бошқа шахсларга бериб юбориш ҳолатларини олдини олиш мақсадида туғруқ комплекси томонидан манзилли ишлар амалга оширилиши, ҳар бир туғилиш холати юзасидан туман ФҲДЁ бўлимлари томонидан туғилганлик гувохномларнинг берилишини назорат қилиб, доимий равишда солиштирув далолатномларини тузиш, туғилганлик гувохномасисиз она ва боланинг касалхонадан чиқишига қатъий чек қўйилиши лозимлиги бўйича қатъий талаблар уқтириб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан мавзу доирасида ўзаро фикр алмашиниб, таклиф ва тавсиялар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech