Жондор туманида фермер хўжалиги раҳбари ўзига ижара асосида қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун берилган суғориладиган экин ер майдонини сотмоқчи бўлганда қўлга олинди.
Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида, Жондор туманидаги фермер хўжалиги раҳбари Р.С. эгаллаб турган хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзга бир фуқарони алдаш ва унинг ишончини суиистеъмол қилиш орқали туман ҳокимлиги томонидан ижара шартномаси асосида фермер хўжалигига 49 йил муддатга ижарага берилган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган, суғориладиган ер майдонидан 0,70 га ер майдонини ишлаб чиқариш корхонаси қуриш учун давлат кадастр агентлиги туман бўлими ваколатли раҳбарлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 2000 АҚШ доллари пора беришга далолат қилиб, Ойтуғди маҳалласи ҳудудидаги умумий овқатланиш шахобчасида кимёвий ишлов берилган пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.