19 Декабр 2020 йил 850

Жондор туманида ўзига тегишли дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган шахс аниқланди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимларида ходимлар томонидан “Орият” тезкор профилактик тадбирлари олиб борилмоқда.

Жондор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ана шундай тезкор тадбир давомида, туманнинг Ойтуғди маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган якка тартибда ишловчи А.Б. исмли шахс, текин бойлик орттириш ҳамда ғаразли ва бошқа паст ниятларида ўзига тегишли бўлган “Ойтуғди” қишлоғида жойлашган дала шийпонида фуқаролар Н.Х. ва М.Х.ларнинг жинсий алоқада бўлишлари учун 100.000 (юз минг) сўм нақд пуллар эвазига шарт-шароит яратиб бериб фохишахона сақлаганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-кисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech