25 Декабр 2020 йил 730

Жондорда 4 бош қўй ўғирлиги жинояти фош этилди

2020 йил 13 декабрь куни Жондор тумани Ички ишлар бўлимига, туманнинг Дарвеши маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳ.Н. мурожаат қилиб, жорий йилнинг 12 декабрь кунидан 13 декабрь кунига ўтар кечаси Ўрикзор қишлоғида жойлашган қўйхонасидан умумий баҳоси 8.000.000 (саккиз миллион) сўмлик 4 (тўрт) бош қўйлари ўғирлаб кетилганлигини баён қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро тумани Навгади маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган М.Б. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда жиноят ишида гумон қилинувчи М.Б.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, гумон қилинувчининг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолган жиноятларга алоқадорлиги ҳам ўрганилмоқда.

Text to speech