17 Феврал 2021 йил 612

Жорий йилниг 15 февраль куни Ички ишлар вазири томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан жойига чиқиб ўрганилди

2020 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал лейтенант Пўлат Бобожонов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар кўп содир этилган, криминоген вазияти оғир маҳаллаларда фаолият юритаётган ички ишлар органлари таянч пунктларининг фаолиятини ўрганиб, ушбу масканларда иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида йўл хариталарини тузган ҳолда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги чора-тадбирларни белгилаш бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилган эди.

Берилган топшириқлардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 17 февраль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Шухрат Алиев Бухоро шаҳри ҳамда Когон тумани ички ишлар органлари таянч пунктлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Дастлаб, Бухоро шаҳридаги Пиридастгир маҳалласида жойлашган 8-сонли, Отбозор маҳалласидаги 42-сонли ва Шайхулолам маҳалласига хизмат кўрсатувчи 14-сонли ички ишлар органлари таянч пунктларига ташриф буюриб, ушбу маҳаллаларга бириктирилган вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари ва соҳавий хизмат раҳбарлари иштирокида ушбу масканлар ташқи ва атроф ҳудудларининг ободонлаштирилганлиги, хизмат хоналарининг аҳволи, хизмат ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши, профилактика инспекторларининг билим савияси ва иш тартиби, мавжуд муамоларни бирма бир ўрганди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар, мазкур маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олишга қаратилган манзилли йўл хариталарини ишлаб чиқиш, маҳалла ҳудудидаги жамоат назорати масканларининг фаолиятини яхшилаш, маҳаллаларнинг марказий ва асосий кўчаларига видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ҳамда уларни профилактика инспекторининг хизмат хонасига интеграция қилиш масалаларида вилоят ИИБ ҳамда шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходимларига бир қатор топшириқлар берди.

Маҳаллалардаги “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган шахслар билан ишлаш, уларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш орқали яшаш ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган бугунги кундаги энг долзарб вазифалар юзасидан кўрсатмалар берди.

Когон тумани Ниёзҳожи маҳалласидаги 92-сонли, Баҳовуддин Нақшбанд маҳалласидаги 88-сонли ҳамда Чолоки маҳалласига хизмат кўрсатувчи 89-сонли ички ишлар органлари таянч пунктларига ҳам бориб, ушбу масканлар фаолиятини ҳам танқидий кўриб чиқди ва туман ИИБ мутасаддиларга юқоридаги каби бир қатор вазифаларни белгилаб берди.

Бу каби тадбирлар Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.

Text to speech