21 Октябр 2020 йил 543

Жорий йилнинг 15 октябрь кунидан Республика миқёсида бошланган “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги доирасида Бухорода амалга оширилаётган ишлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 10 октябрь кунидаги 147-сонли Фармойишига асосан Республика миқёсида бошланган “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давомида Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан: Тадбир бошидан буён профилактика инспекторлари томонидан жами 363 та ариза ва хабарлар ижро учун қабул қилиниб, тергов органларига берилган материаллар сони 6 тани, суд органларига юборилган материаллар сони 226 тани, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қабул қилинган қарорлар сони 113 тани ҳамда ўтказилган хизмат текширувлари сони 18 тани ташкил қилади.

Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сон Ички ишлар бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Х.Амруллаев томонидан шахсан 1 та ўғрилик жинояти фош этилди.

Шунингдек, шубҳа уйғотганлиги ва шахсини аниқлаш мақсадида 2.017 нафар шахслар Ички ишлар органлари ва таянч пунктларига келтирилиб, уларнинг орасидан аниқ яшаш ва машғулот турига эга бўлмаган 2 нафар шахслар вилоят ИИБга қарашли Реабилитация этиш марказига, 7 нафар қаровсиз юрган вояга етмаганлар вилоят ИИБ ҲПБга қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказига жойлаштирилди.

Профилактика инспекторлари томонидан 1.903 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлиб, шундан 23 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, турли кўринишдаги ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун  480 нафар шахслар Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига олиниб, 1.637 нафар профилактик ҳисобда турувчи шахсларга нисбатан юритилаётган профилактик варақалар тафтишдан ўтказилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида тузалиш йўлига кирган ва ҳисобда туриш муддати тугаганлиги туфайли 246 нафар шахслар профилактик ҳисобдан чиқарилди.

Соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган 769 шахсларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, 20 нафари мажбурий даволанишга юборилди.

Маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи 21 нафар илгари судланган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилиб, маъмурий назорат чекловларига амал қилмасдан келаётган 22 нафар илгари судланган шахсларга нисбатан МЖтКнинг 206-моддасига асосан судлар томонидан маъмурий жазо қўлланилди.

Вилоят ҳудудидаги 225 та таянч пунктлари ва хизмат хоналари ўрганилиб, шундан 35 таси жорий таъмирланди, уларнинг 2 таси мебель ва зарурий жихозлар билан таъминланди.

Таянч пунктларда юритилаётган китоблар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар 214 маротаба тафтишдан ўтказилиб, “Жамоатчилик назорати маскан”ларининг фаолияти 471 маротаба ўрганилди ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Text to speech