Жорий йилнинг 24 сентябрь кунидан Жондор туманида бошланган ҳамкорликдаги тезкор профилактик тадбирлар якунланди.
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи тасдиқлаган режа-топшириққа асосан жорий йилнинг 24-28 сентябрь кунлари Жондор тумани ҳудудида терроризм ва экстремизм, одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш, экстремистик оқимларга алоқадор шахслар билан тезкор профилактик тадбирлар ўтказиш, тумандаги ижтимоий сиёсий вазиятга салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш борасида вилоят Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар масъулларидан иборат гуруҳлар томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, Жондор туман ИИБга қарашли 1,2,3-сонли маҳалла ИИБларига қарашли маҳаллаларнинг ҳар бирида терроримга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар мониторинг қилинди.
2020 йил 1 январь кунидан шу кунга қадар туман ҳудудида яшовчи узоқ муддатга кетиб қайтиб келган шахслар рўйхатлари маҳаллалар кесимида шакллантирилиб, ҳар бир профилактика инспекторларига тарқатилди ҳамда ушбу тоифадаги шахслар билан фильтр-сўров тадбирлари амалга оширилиб, маҳалла ИИБларида юритилаётган йиғма жилдларга жамланди.
Яшаш манзилларига “ватанга қайтиш гувоҳномаси” билан келган 25 нафар шахслардан шу кунга қадар сўров суҳбат ўтказилмаган 12 нафари билан фильтр сўров тадбирлари амалга оширилди.
Туман бўйича ҳисобга олинган 8 нафар шахсларнинг ҳар бири билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилиб, мурожаатлари бўйича тегишли идора ва ташкилотлар масъулларига манзилли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Амалга оширилган профилактик ва фильтр-сўров тадбирлари давомида бир қатор тезкор аҳамиятга эга маълумотлар олиниб, уларни текшириш давомида 2 та маъмурий ҳолат аниқланди ва 1 нафар шахс расмий равишда огоҳлантирилди.
Шунингдек, туман ИИБ ТЭҚКГ ходимлари иш юритувидаги йиғма жилдлар тафтишдан ўтказилиб, ижрочилик интизоми, йўналиш бўйича хизмат соҳалари ўртасидаги ҳамкорлик аҳволи ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Тадбирлар якунида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишлаб, туман ИИБ бошлиғи подполковник А.Жалилов ҳузурида, хизмат соҳа ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, келгусидаги устивор вазифалар белгилаб олинди.
Мазкур йўналиш бўйича тезкор профилактик тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом эттирилади.