Жорий йилнинг 7-9 октябрь кунлари Бухоро вилоятида вазирликлар,маҳаллий ҳокимликлар ҳамда идораларнинг оммавий сайёр қабули ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Халқ қабулхонаси, шунингдек, 20 га яқин вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирокида Бухоро вилояти аҳолиси учун жорий йилнинг 7 октябрь куни Бухоро шаҳрида, 8 октябрь куни Вобкент ва Ромитан, 9 октябрь куни Жондор туманларида оммавий сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўтказилган қабул давомида асосан пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин даврида оғир шароитга тушиб қолган, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, моддий ёрдам, инсон ҳақ-ҳуқуқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фаолияти билан боғлиқ масалалар, шунингдек, уй-жой таъминоти, соғлиқни сақлаш, жойларда тиббий хизмат сифатини яхшилаш, тадбиркорлик фаолияти учун банк имтиёзли кредит маблағини ажратиш, қолаверса, йўлларни таъмирлаш, газ ва электр таъминоти, коммунал хизмат, меҳнат ва бандлик йўналишларига оид мурожаатлар халқни рози қилиш тамойили асосида, ҳаққоний ва албатта, қонун талаблари доирасида атрофлича кўриб чиқилди.
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг масъуллари ҳам иштирок этиб, тизим фаолитига оид мурожаатларни кўриб чиқдилар.
Ички ишлар вазирлиги масъуллари томонидан мурожаат қилиб келган жами 174 нафар фуқаролар билан бевосита очиқ мулоқот ўтказилди.
Қабулда, 18 та собиқ ички ишлар органлари ходимларини ишга қайта тиклаш, 19 та ички ишлар органига ишга қабул қилиш, 12 та суриштирув ва тергов, 17 та мол-мулк ва бошқа буюмларни эгаллаб олиш ёки қайтармаслик, 20 та фуқаролик ва паспорт-виза, 3 та йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш, 4 та жазони ижро этиш билан боғлиқ, 5 та ИИОлари ходимларининг ноўрин ҳатти-ҳаракатларидан норозилик, 21 та ИИОларига оид бошқа масалалар, 55 та ИИОларига оид бўлмаган масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.
Қабул жараёнида муаммоларнинг 83 таси (48%) жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 39 та мурожаатларни кўриб чиқилиши назоратга олинди. 52 таси бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган:
- 1 нафар фуқаро ички ишлар органларидаги бўш булган лавозимига ишга қабул қилинди. (Фуқаро Ёшиев Шавкат Комилович Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи таянч пунктлари профилактика инспектори лавозимига).
- Қолган 18 та фуқароларга ички ишлар органларига ишга қабул қилиш тартиблари тўғрисида тушунтириш берилди.
- 1 нафар собиқ ИИО ходими яъни Тўраев Дилмурод Рўзимурдович ички ишлар органларига ишга қайта тикланиб, Бухоро вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма тезкор фаолиятни ташкил этиш ва режалаштириш гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимига тайинланди.
- Ички ишлар органларига ишга қайта тиклашни сўраб, сайёр қабулга келган 17 нафар собиқ ИИО ходимларига уларнинг мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
- Ички ишлар органларига ишга кириш истагида маслаҳат сўраб келган 4 нафар фуқароларга хизматга қабул қилишнинг талаблари тушунтирилди.
- 11 нафар фуқаролар Ш.Асадов, С.Хусенов, Н.Хамдамов, Р.Каримов, Н.Абдураззоқова, М.Муродова, С.Салохова, Б.Тошпўлотов, А.Саъдуллаев, Б.Мухаммедов, С.Адизов ва Б.Аллабердиевларга биометрик паспортлар берилди.
- 6 нафар фуқаролар Қ.Ғиёсоб, Д.Жумаев, С.Алдашев, Т.Мирмуҳаммедов, З.Муҳаммедова ва Б.Бобоевларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди.
- 2 нафар фуқароларга Жондор туманида фаолияти йўлга қўйилган қўшма корхоналарнинг хатлари асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2020 йилдаги 593-сонли Қарорига мувофиқ Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Ш.Шадаб ва Туркия Республикаси фуқароси Г.Йилдиримлар истиқомат манзилида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши таъминлади.
- 1 нафар фуқарога, яъни Болтаев Мухтор Муротовичга янги ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб берилди.
- 4 нафар фуқаро, яъни Насимов Низомжон Ниёзович, Усмонова Мастура Ҳамраевна, Беглиев Саноат Ғайбуллаевич ва Жумаев Азизбек Муротовичларнинг дастлабки суриштирув ва тергов ҳаракатларидан норози бўлиб, суриштирув ва тергов ҳаракатларини бошқа ҳудудий бўлинмаларга ўтказишни сўраб қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилиб, иш ҳужжатлари бошқа ички ишлар органининг тергов бўлинмаларига ўтказилди.
- 2 нафар фуқаролар Ҳамроева Барно Сайфуллаевна ва Наврўзова Дилфуза Истамовналарга 400.000 (тўрт юз минг) сўмдан моддий ёрдам берилди
- 2 нафар фуқаролар Шаропова Моҳигул Исмоиловна ва Асадова Маъқула Набиевналарнинг ҳар бирига дори-дармон учун 300.000 (уч юз минг) сўмлик сертификатлар берилди.
- 1 нафар фуқаро Тўраев Олим Шароповичга зарурий дори-дармон учун 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик сертификат берилди.
- 2 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди. (Ромитан туманида яшовчилар Насуллаев Зиёдулло Иброҳим ўғли Ромитан “MELLIK GOLD” МЧЖга ҳамда фуқаро Муҳаммедова Зулайхо Илҳом қизи Ромитан туман 3-сонли МТМга спорт мурабийи вазифасига доимий ишга жойлаштирилди)
- 15 нафар фуқароларга уларнинг мурожаатлари асосида моддий ёрдам ва зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
- 16 нафар фуқароларга ҳар бирининг нархи 1.250.000 (бир миллион икки юз эллик минг) сўмдан бўлган жами 20.000.000 (йигирма миллион) сўмлик ногиронлик аравачалари берилди. Р.Пирназаров, А.Ходжаева, М.Мустафоева, Д.Изомов, Ш.Туманов, Ё.Тўлаев, М.Рўзиева, А.Рахмонов, С.Ходжақулова, З.Неъматова, Н.Қодирова, Ш.Жабборов, Р.Зойиров, З.Чўллиева, Б.Боймуродова ва Ш.Адизовалар шулар жумласидандир.
- 10 нафар фуқарога ҳар бири 200.000 (икки юз минг) сўмдан бўлган жами 2.000.000 (икки миллион) сўмлик қўлтиқ таёқ берилди. Булар: Д.Қурбонова, Л.Бозорова, Н.Музаффарова ва бошқалар.
- 3 нафар фуқаролар Х.Рахимова, Ш.Солиева ва Ҳ.Шириновларни ҳар бирига умумий қиймати 1.350.000 (бир миллион уч юз эллик минг) сўмлик эшитиш мосламаси берилди.
- 2 нафар фуқаролар С.Рахимов ва Д.Шодмоновларнинг яшаш хонадонига бир донадан суюлтирилган газ балони етказиб берилди.