Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Вобкент туманида сайёр қабул ўтказилди
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалиётга жорий этилган аҳоли билан доимий мулоқот қилиш тизими, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми бўлиб, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, аҳоли муаммоларига ижобий ечим топишга хизмат қилмоқда.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигида Вобкент туманининг «Шифокор» маҳалласида ўтказилган сайёр қабул ҳам ушбу мақсадларга хизмат қилди.
Қабул жараёнида 10 дан ортиқ фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатлари кўриб чиқилди.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бу каби қабуллар орқали аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш, юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.