Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлимидаги (тор ихтисослик бўйича алоҳида мутахассислик талаб этиладиган) мавжуд бўш бўлган офицерлик лавозимларига танлов эълон қилади
ЭСЛАТМА: Танловда олий таълим муассасаларини ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳаси, электроника, микроэлектроника, электроника ва электрон техникаси, мехатроника ва робототехника, интеллектуал муҳандислик тизимлари, технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари, электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологиясидронларни лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш бўйича тамомлаб, олий маълумотга эга бўлган Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 35 дан катта бўлмаган, бўйи 165 смдан кам бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.
Ушбу танловда иштирок этадиган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июль кунидаги ПҚ-4377-сонли Қарорининг 7-банди талабларига мувофиқ ахборот технологиялари соҳасига оид жиноятларни аниқлаш ҳамда фош этиш йўналишида зарурий кўникмалар (махсус билим)га эга бўлишлари шарт.
Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:
- биометрик паспорт ёки ИД-картаси;
- туғилганлик ҳақида гувоҳномаси;
- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асл нусхаси;
- ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;
- 3 Х 4 ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат (бош кийимсиз);
- доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маълумотнома);
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган офицерлик лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар 2024 йилнинг 20 июнь — 25 июнь кунлари Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.
Танлов тадбирлари давомида жамоатчилик ташкилоти вакиллари ва номзоднинг яқин қариндошлари иштирок этишлари мумкин.
2024 йилнинг 25 июнь — 29 июнь кунлари кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.
Манзил: Бухоро шаҳар Навоий шох кўчаси, 6а-уй.
Мўлжал: ИИВ Бухоро Академик лицейи.
Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: 99 663 89 90, 90 613 52 32, 91 401 41 19