4 Январ 2024 йил 3526

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий таълим муассасалари (ИИВ Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети) ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига 2024/2025 ўқув йили бўйича ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танлови 2024 йилнинг 3 январь кунидан бошланганлигини маълум қилади

Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейига мурожаат қилишлари сўралади, 2024 йилнинг 15 февраль кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

 ИИВ Академияси кундузги бўлимига (бакалавр, ҳуқуқшунос квалификацияси берилади):

 Академияга ёши 17 дан кичик (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар) ва 25 дан катта бўлмаган, шу жумладан 25 ёшдаги, бўйи 165 см дан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 160 см дан паст бўлмаган қизлар, умумий ўрта (мактабнинг 11-синф битирувчилари) ва ўрта-махсус (коллеж, академик лицей битирувчилари) маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ички ишлар органлари ходимларининг (сафдор ва сержантлик лавозимларида хизмат қилаётган) мурожаатлари қабул қилинади. Ўқиш муддати 3 йил.

 Жамоат хавфсизлиги университетига (бакалавр, ҳуқуқшунос квалификацияси берилади):

 Университетга ёши 17 дан кичик (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар) ва 25 дан катта бўлмаган, шу жумладан 25 ёшдаги, номзодлар қуйидаги йўналишлар бўйича:

-Йўл-патруль хизмати (бўйи 175смдан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 170смдан паст бўлмаган қизлар);

-Патруль-пост хизмати (бўйи 170смдан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 165смдан паст бўлмаган қизлар);

-Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш (бўйи 165смдан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 160смдан паст бўлмаган қизлар);

-умумий ўрта (мактабнинг 11-синф битирувчилари) ва ўрта-махсус (коллеж, академик лицей битирувчилари) маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ички ишлар органлари ходимларининг (сафдор ва сержантлик лавозимларида хизмат қилаётган) мурожаатлари қабул қилинади. Ўқиш муддати 3 йил.

Хорижий давлатлар таълим муассасаларига:

 Муассасаларга ёши 18 дан кичик (қабул йилида 18 ёшга тўладиганлар) ва 25 дан катта бўлмаган, шу жумладан 25 ёшдаги, бўйи
165 смдан паст бўлмаган йигитлар ва бўйи 160 смдан паст бўлмаган қизлар, умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал маълумотга эга бўлган: ИИВ Бухоро Академик лицейи битирувчилари, ҳарбий Академик лицейлар битирувчилари, Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг (лавозимида камида олти ой иш стажига эга бўлиши шарт) мурожаатлари қабул қилинади. Ушбу йўналиш бўйича ҳужжат топширадиган номзодлардан рус тилида диктант синовлари олинади.

 Манзил: Бухоро шаҳри, Навоий шох кўчаси, 6а-уй.

 Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: +998-99-663-89-90, +998-91-416-04-07

Text to speech