10 Май 2024 йил 2440

Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқишга кириш учун танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июнь кунидаги 459-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига мувофиқ Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига аризалар 2024/2025-ўқув йили бўйича ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танлови 2024 йилнинг 13 май кунидан бошланганлигини маълум қилади ҳамда ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейи биносида жойлашган Вилоят ИИБнинг “Номзодларни қабул қилиш маркази”га мурожаат қилишлари сўралади.

-Мактаб-интернатига ўқишга умумтаълим муассасаларнинг 4-синфини тамомлаётган ўқувчилар (ўғил болалар) ҳар йилги қабул квоталарига мувофиқ танлов асосида қабул қилинади.

танлов тадбирлари тўрт босқичдан:

-ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

-орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш;

-умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш;

-якуний тест синовлари;

Танловларни шаффоф ва белгиланган талаблар даражасида ўтишини таъминлаш мақсадида барча шарт-шароитлар яратилади.

Ўқишни тамомлаган битирувчилар яшаш ҳудуди бўйича Ички ишлар вазирлиги Академик лицейларига имтиёз билан қабул қилинади.

Манзил: Бухоро шаҳри, Навоий шох кўчаси, 6а-уй.

(Ички ишлар вазирлиги Бухоро Академик лицейи)

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: +998-99-663-89-90, +998-91-416-04-07, +998-90-613-52-32

Text to speech