1 Июн 2022 йил 539

“1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Бухоро шаҳридаги 24-сонли “Нурли маскан” ўқувчиларига вилоят ички ишлар органлари масъул ходимлари томонидан алоҳида эътибор кўрсатилди

Фарзанд - инсон умрининг кўрки ва мазмунидир. Жажжи ва қалби беғубор болажонларни ардоқлаш, соғлом ўстириш, турли хуружлардан асраш, уларга таълим-тарбия бериш катталарнинг муқаддас бурчи ҳисобланади. Ўзбек халқи азал-азалдан болажон. Юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, болаларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликларнинг гувоҳи бўлиш мумкин. Фарзандлар кўзидаги қувончни кўриб, қалблар фахр ва ғурурга тўлади.

Мамлакатимизда болалар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом қилиб вояга етказиш, фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласига давлат сиёсати даражасида қаралади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, Ички ишлар вазирлиги ҳомийлигига берилган Бухоро шаҳридаги 24-сонли “Нурли маскан” тарбияланувчиларига масъул этиб бириктирилган вилоят Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ҳамда ҳудудий Ички ишлар органлари раҳбар ходимлари томонидан ҳам ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратиш, қизиқишлари бўйича тўғри йўналтириш, спортга жалб қилиш каби масалалар ҳам диққат марказида бўлмоқда.

Масъуллар томонидан интернатда таълим сифатини яхшилаш, билим олиш, фойдали меҳнат билан шуғулланиши ҳамда ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, муносиб турмуш шароитларини яратиб беришга доир кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, мустақил бошқарма ва соҳавий хизмат бошлиқлари, шунингдек, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан бугун, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан масканда таҳсил олаётган 269 нафар ўқувчилар хонадонларига борилиб, уларнинг яшаш шароитлари яқиндан ўрганилди ва байрам совғалари улашилди.

Ҳар бир раҳбар ўзига бириктирилган ўқувчилар билан «хонадонбай» ўрганишлар олиб бораркан, уларнинг орзулари, интилиш ва қизиқишларини рўёбга чиқариш, билим олишлари учун муносиб шароитлар яратиб бериш, шахсий ҳаётидаги мавжуд муаммоларини ҳам аниқлаб ёзги татил давомида бажарилиши лозим бўлган чора тадбирларни белгилаб олдилар.

Text to speech