1 Октябр 2024 йил 2584

1 октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Бухоро вилояти ички ишлар органларида самарали меҳнат қилган фахрийлар холидан хабар олинди

Байрам муносабати билан Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов бошчилигида вилоят ички ишлар органларида узоқ йиллар эл-юрт тинчлиги йўлида фидойи хизмат қилиб, бир неча шогирдларга устозлик қилган истеъфодаги полковник Тўраев Шоназар Муродович ҳамда истеъфодаги подполковник Раззоқов Тўлқин Тохировичлар байрам муносабати билан самимий муборакбод этилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Жараёнда Ички ишлар вазири ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Фахрийлар хонадонида бўлган ёшларга уларнинг хизмат фаолиятлари, босиб ўтган йўллари борасида маълумотлар берилди.

Фахрийлар шу куни ўзларига қаратилаётган юксак эътибордан кўнгиллари шод бўлиб, ўз миннатдорликларини билдиришди.

Бу каби тадбирлар Бухоро вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Text to speech