24 Май 2023 йил 542

100 минг сўм эвазига хонадонида фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди

2023 йил 22 май куни соат 19:00 ларда Бухоро тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бухоро шаҳар Қудуқчи кўчасида яшовчи 1986 йилда туғилган Р.Х. фоҳишахона ташкил этиш йўли билан текин даромад орттириш мақсадида қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўзи яшаб келаётган туманнинг “Работиқалмоқ” маҳалласида жойлашган яшаш ҳовлисида фоҳишахона ташкил қилиб, бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқада бўлишлари учун шароит яратиб бериб 100.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, фоҳишахона сақлаш жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech