13 Январ 2025 йил 1729

14 январь – "Ватан ҳимоячилари куни" байрами муносабати билан Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида "Зукко китобхон” ва “Энг яхши китобхон” кўрик танловлари ўтказилди

Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамроҳ, энг яқин дўст ва бебаҳо бойлик ҳисобланади. Инсон ҳаётида унинг ўрни муҳим.

Шу боис ички ишлар органларида ҳам китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.

14 январь – "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги" шунингдек, "Ватан ҳимоячилари куни" байрами муносабати билан, Бухоро вилояти ички ишлар органлари ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш, билимли ва салоҳиятли ходимларлар сонини ошириш, уларнинг мавжуд иқтидорларини намоён этишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш мақсадида, “Зукко китобхон” ва “Энг яхши китобхон” кўрик танловлари ташкил этилди.

Қизиқарли ва сермазмун савол-жавобларга бой бўлган кўрик-танловда ходимлар ўзларининг интеллектуал салоҳиятларини яна бир бор намоён этишди.

Муросасиз ва қизғин ўтган баҳсларнинг тантанали қисмида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Авазбек Иномов сўзга чиқиб китобхонлик ходимларнинг маънавий дунёқарашини оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Якунда ғолиб жамоалар ва иштирокчилар бошқарма бошлиғининг диплом, қимматбаҳо совғалари, китоблар тўплами ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Юқори савияда ташкил этилган ушбу қизғин мусобақа ходимларда катта таассурот қолдиргани билан аҳамиятли бўлди.

Text to speech