2500 АҚШ доллар эвазига сертификат олиб бермоқчи бўлган фирибгар фош этилди
Бухоро муҳандислик-технология институти “Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчиси Шофиркон тумани Дўрмен маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган А.М. фуқаро Ж.Д. ни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, унга ваколатли танишлари орқали «С» инглиз тили даражасини белгиловчи сертификатни олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 2500 АҚШ долларини талаб қилади.
2023 йил 11 март куни соат тахминан 11:50 ларда Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳар «Қ.Муртазоев» кўчасидаги «Шафран» номли умумий овқатланиш шахобчаси олдида ушбу шахс талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.