20 Июл 2023 йил 634

3 йил муқаддам содир этилган ўғрилик жинояти фош этилди

2020 йилнинг ноябрь ойида номаълум шахс Бухоро шаҳар б.Нақшбанд кўчасида яшовчи, 1957 йилда туғилган М.Ш.нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонада турган аёллар сумкасидан турмуш ўртоғи М.Р.га тегишли жами баҳоси 8.500.000 сўмлик аёллар тилла тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ўша вақтда бир қатор кечиктириб бўлмайдиган тезкор ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган. Аммо жиноятни фош этиш имкони бўлмаган.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида кўрсатмаси асосида ўтган йилларда содир этилиб фош этилмасдан қолаётган жиноят ишларини тиклаган ҳолда олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро тумани Зарманоқ маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган А.Б. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда унинг худди турдаги вилоятимиз ҳудудида содир этилиб фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech