13 Июн 2023 йил 382

3-сектор ҳудудига қарашли олис ҳудудларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга доир бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди

Аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Меҳнат бозори талаблари даражасида мутахассислар тайёрлаш эса бу борадаги муаммоларни бартараф этишда асосий омилдир. Айни масалада Бухоро вилояти ички ишлар органларида аҳоли, айниқса хотин-қизлар бандлиги масалаларида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида навбатдаги мухбиримиз лавҳасида сўз боради.

Жумладан, вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда “Ишга марҳамат” мономаркази масъуллари иштирокида вилоят 3-сектор ҳудудига қарашли Ғиждувон туманида ишсиз опа-сингилларни касб-ҳунарга ўқитиш юзасидан навбатдаги-тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди.

Жараёнларда жами 18 нафар хотин-қиз, шундан 2 нафари ёш болалар учун энага — тарбиячи ёрдамчиси йўналиши, 3 нафари қандолатчи, 1 нафари ошпаз ва яна 12 нафари тиеувчилик касбига ўқиш истагини билдириб, мономарказ ўқув курсларига ёздирилди.

Шундан сўнг, масъуллар секторга қарашли иккинчи туман, Вобкент туманида ҳам бўлиб, туманинг “Мўминобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Фарзона” тикув цехида “Аёллар”, “Темир” ва “Ёшлар” дафтарлари рўйхатига киритилган 26 нафар ишсиз хотин-қизнинг иш билан банд этилгани ва у ердаги  шароитлар яқиндан ўрганилди.

Аҳоли орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда аввало, уларнинг бандлиги муҳим аҳамият касб этгани боис, хотин-қизлар бандилигини таъминлаш баробарида ҳудудларда осойишталик, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олини олиш, оила турмуш доирасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ҳақида муҳокама қилиниб, зарур ҳуқуқий ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, оилавий ажримлар, уларнинг салбий оқибатлари, нотинч оилаларда  муҳитни соғломлаштириш, хотин- қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда ўғрилик, фирибгарлик, ва кибержиноятчиликдан сақланиш борасида тушунтиришлар олиб борилди.

Туман ИИБ профилактик ва пробация ҳисоби рўйхатларида турган хотин-қизлар билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, ижтимоий фойдали меҳнатга йўналтириш ва оиладаги носоғлом муҳит фарзандларининг таълим-тарбиясида, айниқса, оналарнинг хато ва камчиликлари болаларининг келажаги ва тақдирига рахна солиши хусусида қатъий огоҳлантиришлар берилиб, соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасида сўз юритилди.

Туман масъулларига ҳам бу борадаги чора-тадбирлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Text to speech