“30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида тадбир ўтказилди
Барчамизга маълумки, бундан беш йил муқаддам 2017 йилнинг 30 июнь куни мухтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” ташкил этилиб, “30 июнь – Ёшлар куни” деб эълон қилинган эди.
Мазкур байрам муносабати билан Бухоро вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз хизмат вазифаларини бажаришда юқори натижаларга эришиб, ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ёш ходимлар Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг пул мукофотлари билан тақдирланди.
Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясига қаратилаётган эътибор айниқса бугунги тадбирда яққол ўз ифодасини топди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва соҳага эндигина қадам қўйган ёш ходимлар иштирок этган тадбирда ёш ходимлар байрам муносабати билан яна бир бор муборакбод этилиб, юксак натижаларга эришганлари алоҳида эътироф этилди.