300 миллионга яқин пулларни виртуал фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс ушланди
2023 йилнинг 12 январь кунидан 26 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида яшовчи, 1979 йилда туғилган Ш.Х.га тегишли ”Халқ банки” Бухоро минтақавий филиали томонидан очилган пластик карточкаси ва яна 69 нафар шахсларнинг пластик карталаридан жами 295.017.000 сўм пулларни алдов йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган Х.О. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг вилоятимиз ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида содир этилиб, фош этилмасдан қолаётган худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор техник, суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.