11 Март 2023 йил 461

ИИВ Бухоро академик лицейида ўқувчиларнинг маънавий тафаккурини оширишга қаратилган бадиий кеча ташкил этилди

Маълумки, жамиятда эзгу мақсадларни, анъана ва қадриятларини қарор топтириш, ёш авлоднинг онгу тафаккурини юксалтириш, она ватанга бўлган муҳаббатини янада мустаҳкамлаш ва унга садоқат билан хизмат қилиш сифатларини қарор топтириш мақсадида таянч авлоднинг таълим-тарбия жараёнига ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу ўринда, ИИВ Бухоро академик лицейида ўқувчиларининг маданий савиясини ошириш, маънавий тафаккурини кенгайтириш мақсадида филология фанлари доктори, профессор, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва ИИВнинг “Маънавият тарғиботчиси” кўкрак нишони соҳиби Лайло Шарипова иштирокида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди. 

Бунда лицейнинг иқтидорли, ижодкор ва фаол ўқувчилари иштирок этиб, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ ёшлар билан ишлаш гуруҳи масъуллари сўз олиб борди.

Дастлаб, шоира феврал ва март ойларида таваллуд кунлари нишонланган буюк сиймолар ижоди, ҳаётий фаолияти ва ибрат мактаби хусусида тўхталиб ўтди. 

Хусусан, давра суҳбатида садоқат ва вафо тимсоли бўлган Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди борасида сўз юритилиб, унинг машаққатли умр йўли ва беназир ижодига алоҳида урғу берилди.

Учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар. Ижодкорнинг адабиётимизда бугунги насрнинг ўрни, Бухоро адабий муҳитидаги жўшқин ижод адабий жараёнда кечаётган шаклий изланишлар ҳақидаги маълумотлар ўқувчиларда юқори қизиқиш уйғотди.

Жараёнлар сўнгида ИИВ Бухоро академик лицейи Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари сўзга чиқиб, бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг китобга бўлган меҳрини ошириш баробарида уларда юртга муҳаббат, ватанпарварлик туйғуларини шакллантшига ҳам хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Text to speech