Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қоракўл туман бўлими масъул ходими фирибгарликда гумонланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қоракўл туман бўлими масъул ходими туманнинг “Тожикент” маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган Р.О. исмли шахс хизмат мавқесидан фойдаланган ҳолда бошқа бир фуқародан трактор ҳайдаш учун махсус рухсатнома тайёрлаб бериши эвазига пул талаб қилган.
Департаментнинг Қоракўл туман бўлими ҳамда ДХХ Олот туман бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 3 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, ушбу шахс кимёвий ишлов берилган 100 АҚШ доллари ва 850 минг сўм пулларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.