9 Март 2023 йил 412

Аҳоли муаммоларига эътибор қаратиш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишларни кўздан кечириш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Когон шаҳрининг 3 секторига қарашли Арабхона маҳалласида бўлди

Бунда, Когон шаҳар ИИБ ходимлари ва маҳалладаги "бешлик" вакилларининг ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиб, криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида олиб борилаётган ишлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Ўрганишлар давомида вилоят 3 сектор раҳбари аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва маҳаллалардаги ечимини кутаётган ижтимоий-иқтисодий масалалар ўрганилиб, уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш чораларини кўриш борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар бериб, 3-секторга келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни тегишли тартибда кўриб чиқилиши, унга ечим топиш юзасидан ўз тавсияларини берди.

Шунингдек, маҳалла ҳудудида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларга омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида маҳалладаги "бешлик" нинг ҳамкорликдаги иш натижаларини ҳам муҳокама қилди.

Мазкур маҳаллада келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида, «хонадонбай», «оилабай» ва «фуқаробай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Бошқарма бошлиғининг ўрганиш ишлари вилоятнинг 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари ҳамда барча шаҳар ва туманларнинг 3-секторларига қарашли маҳаллаларда давом этади.

Text to speech