8 Март 2023 йил 421

Аҳоли муаммоларига ечим топиш, маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш бош мақсадимиз

Бугун, 8 март куни Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов вилоят 3-секторига қарашли Вобкент туманида бўлиб, секторлар фаолияти ҳамда «қизил» тоифага кирган Кулолчи маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди.

Жараёнда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва маҳаллалардаги ечимини кутаётган ижтимоий-иқтисодий масалалар ўрганилиб, уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш чораларини кўриш борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Бошқарма бошлиғи туман 3-секторига келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни тегишли тартибда кўриб чиқилиши, унга ечим топиш юзасидан ўз тавсияларини берди.

Шунингдек, Кулолчи маҳалласи ҳудудида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларга омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида маҳалладаги "бешлик" нинг ҳамкорликдаги иш натижаларини ҳам муҳокама қилди.

Мазкур маҳаллада келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида, «хонадонбай», «оилабай» ва «фуқаробай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Бошқарма бошлиғининг ўрганиш ишлари вилоятнинг 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари ҳамда барча шаҳар ва туманларнинг 3-секторларига қарашли маҳаллаларда давом этади.

Text to speech