13 Март 2023 йил 655

Аҳоли муаммоларини "Фуқаробай" ҳал қилиш, криминоген вазиятни жиловлаб, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш зарур

Бугун 13 март куни Бухоро тумани ИИБ да Бошқарма бошлиғининг ўринбасари Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Жонибек Болтаев, Ахборот хазмати раҳбари Шухрат Жалолов ҳамда тумани ИИБ раҳбарияти бошчилигида Бухоро вилоят ИИБ бошлиғининг 2023 йил 7 март кунидаги 110 сонли кўрсатмаси асосида Бухоро туманидаги "қизил" тоифага киритилган маҳаллаларда "фуқаробай" тизим асосида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг "квадрат" усулини амалётга табиқ қилиш ишлари муҳокакма қилинди.

Бунда "қизил" маҳалла тоифасига киритилган маҳаллаларга бириктирилган масъуллар томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва амалга оширилиши зарур бўлган чора тадбирлар бирма-бир таҳлил қилинди.

Жараёнда "фуқаробай" ишлаш тизими асосида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил қилиш, жиноятчиликни жиловлаш, маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг муаммоларини ҳал қилиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқилиб, кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, туман ҳудудидаги йўлларда ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш, куннинг тиғиз пайтида содир этилиши мумкин бўлган йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида "квадрат" усули асосида ишларни ташкил этиш борасида топшириқлар берилди.

Туман ҳудудида криминоген вазиятни ижобий томонга ўзгартириш, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш борасида қатор вазифалар ҳам белгилаб берилди.

Text to speech