27 Июл 2023 йил 492

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган яна бир шахс 500 АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди

Қоракўл тумани “Шўрабод” маҳалласида яшовчи Х.Т. исмли шахс тумандоши 1980 йилда туғилган фуқарони алдаб, унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан ваколатли танишлари орқали ўтказиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига фуқародан 500 АҚШ доллари беришини талаб қилади.

2023 йилнинг 24 июль куни тахминан соат 11:00 ларда Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ, Департаментнинг Когон шаҳар бўлими ҳамда Миллий Гвардия Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда туманнинг  Хўжалар маҳалласида жойлашган ўқув маркази хонасида талаб қилинган пулларни олган вақтида жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech