8 Феврал 2023 йил 599

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахс фош этилди

Когон тумани Чорбоғкент маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Р.НС.М исмли фуқарони алдаб, ўқимаган бўлсада унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқиганлиги ҳақида ҳужжатларни тайёрлаш ва имтиҳондан ваколатли танишлари орқали муваффақиятли ўтказиш эвазига фирибгарлик йўли билан 800 АҚШ доллари талаб қилади.

2023 йил 1 февраль куни соат 16:40 ларда Бухоро вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Р.Н. Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида талаб қилинган пулларни олган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech