8 Май 2023 йил 473

Алдов йўли билан фуқароларнинг пулларини қўлга киритган яна бир шахс қўлга олинди

2021 йил март ойидан 2023 йилнинг январь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Ғиждувон тумани «Улфатбиби» маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Н.Ф. ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, таниши И.К.нинг ишончига кириб, унга укаси касал эканини, уни даволаш билан бўғлиқ харажатларга пул зарурлигини айтиб жами 98,0 млн сўм пулларини, бундан ташқари яна бир фуқарога ҳам худди шу баҳонани қилиб 965.250.000 сўм пулларини болиб-болиб қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, фирибгарлик жиноятини содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси  4-қисми билан жиноят иши қозғатилиб ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech