Алдов ва таъмагирлик йўли билан Тиббиёт техникумига ҳам ишга, ҳам ўқишга қўйишни ваъда қилган аёл жиноят устида қўлга олинди
Бухоро шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган Ш.Ш. исмли аёл ўзини Бухоро тиббиёт техникуми ўқитувчиси деб таништириб, икки нафар фуқароларни алдаб, ўзига бўлган ишончни суиистеъмол қилиб, техникумнинг мансабдор шахслари орқали улардан бирини мазкур техникумга ишга жойлаштириш эвазига 1.800 АҚШ доллари ҳамда яна бирини шу техникумга ўқишга жойлаштириш эвазига 1.000 АҚШ долларини талаб қилади.
2023 йил 11 май куни соат 16:10 ларда Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томомнидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу таъмагир аёл Бухоро шаҳридаги «Карвон» буюм бозори ҳудудида ушбу икки нафар фуқаро билан учрашиб, улардан талаб қилинган пуллардан 2.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.