Амалий натижадорлик — асосий мезон
Хабарингиз бор, Президент Администрациясининг топшириғига асосан Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг куни-кеча 14-17 октябрь кунлари Бухоро вилоятида ўрганишлари олиб борилган эди.
Мазкур ўрганишлар якунида Ички ишлар вазири ҳузурида ўтказилган таҳлилий йиғилишда Жиззах тажрибаси асосида “Ҳуқуқий эътибордаги шахслар” платформасини Бухоро вилоятида ҳам жорий этиш топшириғи берилган эди.
Унинг ижроси юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимларидан иборат гуруҳ айни кунларда Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Бунда, Жиззах вилояти ИИБ томонидан яратилган “Ҳуқуқий эътибордаги шахслар” платформасининг мавжуд имкониятлари ва ундан самарали фойдаланиш усулларини жойида ўрганилишига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу тажрибани Бухорода ҳам жорий этиш билан боғлиқ амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.