20 Сентябр 2023 йил 2396

Аҳолининг ишсиз қатламини мавсумий иш билан банд қилиш, даромад манбаи билан таъминлашда пахта йиғим-терим мавсуми айни муддао бўлмоқда

Бугун, 20 сентябрь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон туманида бўлиб, аҳолининг ишсиз қатлами бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни маҳаллаларга чиқиб ўрганиб, тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказди.

Унда тумандаги маҳаллалар бешлик вакиллари, нуроний онахон ва отахонлар, маҳалла фаоллари, кўча вакиллари, отинойилар ва ишсиз фуқаролар иштирок этишди.

Бошқарма бошлиғи бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга барҳам берилганини алоҳида таъкидлаб, теримга ўз ихтиёри билан қатнашаётган ишсиз фуқароларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлаш, зарур меҳнат шароитлари яратиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Учрашув давомида маҳалла фаолларига ҳудудлардаги ишсиз фуқароларни вилоятимизда давом этаётган пахта йиғим-терим мавсумига жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, шу орқали даромадли қилиш кераклиги борасида тавсиялар берди.

Бу каби учрашувлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, 3-секторларга қарашли маҳаллаларда уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Text to speech