Автобусда йўловчининг телефонини ўмарган киссовур ушланди
2023 йил 28 март куни соат тахминан 16:20 ларда номаълум шахс қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўзганинг мол мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, Бухоро шаҳар ҳудудида қатновчи йўналишли “76-сон”ли автобуснинг салонига йўловчи сифатида чиқиб, бошқа бир йўловчи сифатида ўз манзилига бораётган М.С. исмли аёлнинг “Редми 5” русумли телефон аппаратини унинг чўнтагидан яширин равишда ўғирлаб ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Бухоро шаҳар "Афросиёб" кўчасида яшовчи, 1966 йилда туғилган З.Н. исмли шахс содир қилганлиги фош этилди.
Ҳозиргу кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.