6 Декабр 2022 йил 885

Автобусдаги чўнтаккесар қўлга тушди

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йил 15 ноябрь куни соат 08:30 ларда номаълум шахс, Бухоро шаҳрининг Ҳавзи-Нав кўчасидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳаракатланиб бораётган 76-сонли йўналишли автобус салонида йўловчи сифатида кетаётган Ғиждувон тумани Дегрезон маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган аёлнинг кийими чўнтагидан баҳоси 2.500.000 сўмлик “Редми Ноте 8” русумли телефонини яширин равишда ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Кўкча кўчасида яшовчи 1989 йилда туғилган Х.А. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech