Автомашинадан 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетган шахс ушланди
2024 йилнинг 11 апрель куни тахминан соат 01:30 ларда номаълум шахс, Бухоро шаҳар “АРК” қўрғони автотураргоҳида қаровсиз қолдирилган "Дамас" русумли автомашинадан Самарқанд вилоятида яшовчи фуқарога тегишли бўлган 500 АҚШ долларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Бухоро шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган М.И. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда жиноят ишида гумонланаётган ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.