27 Апрел 2023 йил 420

Автомашинадан ҳайдовчилик гувоҳномасини ўмарган шахс фош этилди

2023 йил 4 апрелдан 5 апрелга ўтар кечаси номаълум шахс ғаразгўйлик ва бошқа паст ниятларда Вобкент туманидан Бухоро шаҳрига қараб ҳаракатланиб келаётган Вобкент тумани "Қўнғирот" маҳалласида яшовчи, А.А. га тегишли “Cobalt” русумли автомашинага йўловчи сифатида чиқиб, автомашина саонидан эгасига тегишли бўлган, қатъий хисобда турувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини унга билдирмасдан яширин равишда ўғирлаб олиб, ҳужжатларни эгаллаш жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Ренспубликаси ЖК.нинг 227-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, шу туманнинг "Ниёзхўжа" маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган М.А. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда унга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech