24 Июн 2023 йил
423
Автомашинангизни ичида пул ёки бошқа турдаги қимматбаҳо буюмлар билан очиқ ҳолда ёки қаровсиз қолдирманг!
2023 йил 8 июнь куни тахминан соат 09:00 ларда Бухоро шаҳар “Отбозор” маҳалласида яшовчи, 2008 йилда туғилган вояга етмаган Р.У. исмли йигит Бухоро шаҳар Рухшобод қишлоғида яшовчи бошқа бир фуқаронинг яшаш уйи дарвозаси олдида турган “Cobalt” русумли автомашинанинг эшиклари очиқлигидан фойдаланиб, автомашина салонида бўлган 150.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан фуқаро Р.У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда унинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.