Автомашинани жарима майдонидан чиқариб беришни ваъда қилиб фирибгарлик қилган аёл ушланди
Ғиждувон тумани Зарангари маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган М.Ж. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 21 апрель куни Навоий вилоятидан Ғиждувон туманига қайтиб келаётган вақтида, йўлда бир аёл билан танишганини, суҳбат давомида унга ўзига тегишли бўлган «Некция-3» русумли автомашинаси жарима майдончасида экани тўғрисида айтганини, шунда ушбу аёл унга автомашинасини чиқариб беришни ваъда қилиб алдаб, жами 2.000.000 сўм пулларини олганини, шундан сўнг уни тополмаганини ва аёлни топиб унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Ж.Ф. исмли ёл содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда унга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.