Автомашинани ойнасини ғишт бўлаги билан синдириб ҳужжатларни ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди
2023 йил 3 май куни соат тахминан 6:00 ларда номаълум шахс қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, Бухоро шаҳар "И.Мўминов" кўчасидаги уй олдида қаровсиз ҳолатда қолдирилган «Кобальт» русумли автомашинанинг олд йўловчи томон ойнасини ғишт бўлаги билан синдириб, автомашина салонидан ҳайдовчига тегишли фуқаролик паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномаси, автомашинани қайд қилиш гувоҳномасини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 25,169-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Р.Б. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.