Автомашинасига йўловчи сифатида минган аёлнинг уяли алоқа воситасини олиб қочиб кетган шахс ушланди
2023 йил 26 январь куни соат 12:00 ларда номаълум шахс «Cobalt» русумли автомашинани давлат рақам белгиларини ечган ҳолатда «Ғиждувон-Бухоро» йўналишида «Дилкушо» чорраҳасигача бошқариб бориб, йўл ёқасида йўналишсиз такси кутиб турган Бухоро тумани «Гулшанобод» маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган X.M. исмли аёлни йўловчи сифатида миндириб, йўл-йўлакай унга уяли алоқа воситасидан қўнғироқ қилиш учун фойдаланишга бериб туришини айтиб, баҳоси 2.200.000 сўмлик “VIVO Y35” русумли ушбу уяли алоқа воситасидан фойдаланиб бориб, М-37 автомобиль йўлининг 224-километрига етганда автомошинага эркак йўловчилар миниши сабабли аёлнинг олд ўриндиққа ўтиришини айтиб, X.M. машинадан тушиб олд ўриндиққа ўтирмоқчи бўлганида, унинг уяли алоқа воситасини қайтариб бермасдан автомашинани бошқариб қочиб кетиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси JK.ning 166-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Ғиждувон тумани «Заргарон» маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган М.У. исмли шахс содир қилганлиги вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан берилган маълумот асосида фош этилди.
Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.