10 Июн 2023 йил 507

Автомобиль савдосида фирибгарлар домига илиниб қолманг!

Аниқланишича, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра Ғиждувон тумани “Соктари” маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган М.Б. 2023 йилнинг 16 апрель куни фуқаро Б.Д. нинг Бухоро шаҳар С.Боҳарзий маҳалласидаги яшаш хонадонида ўзига тегишли бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Lacetti” русумли автомашинани 12.000 АҚШ долларига сотишга ўзаро келишиб, келишилган пулларидан 10.000 АҚШ доллари пулларни аванс тариқасида олганидан сўнг, автомашинани амалда бошқа шахсларга сотиб юбориб жабрланувчига 114.210.000 сўмлик кўп миқдоридаги моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан М.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech