Автомошиналар қувватлагичларини ўмарган жиноий гуруҳ фош этилди
2023 йил 19 январь кунидан 20 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиб текин бойлик орттириш мақсадида, Бухоро шаҳар Саноатчилар кўчасида жойлашган махсус транспорт воситалари турадиган автотураргоҳда қолдириб кетилган «Камаз», 2 та “ЛВ300 ФН” ҳамда «ШАСМАН» русумли транспорт воситаларининг қувватлагичлари (акумулятор) ни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Шофиркон тумани "Бобур" маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган Н.Б. маҳалладош тенгдоши 1999 йилда туғилган Н.М. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахсларнинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда